Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни Жиззаx вилоятига ташриф буюрди. Президент матбуот хизмати хабар беришича, давлат раҳбари дастлаб Зарбдор туманидаги «Зарбдор текстил» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. 

«Бу корхонани бунёд этиш бўйича президентимизнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди», дейилади хабарда. 

Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган «Зарбдор текстил» ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади. 

«Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш. Энди бир килограмм пахтамизниям четга сотмаймиз, юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30 03 2018 йил
0
99

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига