Жиззах вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари таркибида ўзгариш

 

Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири Абдулла Арипов Жиззах вилоятига ташриф уюштирди.

Ташриф давомида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида вилоятнинг Жиззах шаҳар, Бахмал, Дўстлик, Пахтакор, Зарбдор туманларида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сесиялари ўтказилди. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Жиззах шаҳарҳокими лавозимида ишлаб келаётган Рахмонқулов Акром Бахритдинович ўрнига Шукуров Акбар Сафарович, Бахмал туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Сафаров Бахриддин Ўролович ўрнига Анарбаев Муса Тўраевич, Дўстлик туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Қаршибоев Иброхим Болтабоевич ўрнига Узаков Улуғбек Юлдашевич, Пахтакор туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Кушбоқов Нарзулла Гайбуллаевич ўрнига Бабаев Шукурулло Хабибуллаевич, Зарбдор туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Анқаев Санақул Жўрақулович ўрнига Кушбоқов Нарзулла Гайбуллаевич, Зафаробод туман ҳокими вазифасини бажариб келаётган Сайидов ЗиядинҲамидович ўрнига Дўстлик туман ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Қаршибоев Иброхим Болтабоевич "Маҳаллий давлатҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан ҳоким этиб тайинландилар.

Шунингдек, Жиззах вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилган йиғилишдаҳоким ўринбосарлари таркибига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, вилоятҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Худайбердиев Алишер Турсунпўлатович ўрнига Маматқулов Ғанишер Абдукаримович, вилоят ҳокимини ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Тўраева Гулнора Мамадалиевна ўрнига Мухторова Назира Абдусатторовна, вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Джураев Шуҳрат Хўжамбердиевич ўрнига Рахмонқулов Акром Бахритдинович "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21 ва 25-моддаларига мувофиқвилоят ҳокимиқарорига асосан вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинландилар.

Вилоят ҳокимлиги

Ахборот хизмати

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 04 04 2018 йил
0
427

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига