Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги МФЙда қурилган янги уйларни бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани "Олмос” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси президентининг "2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу ерда 48та беш қаватли уй бунёд этилмоқда. 

1 минг 440 хонадондан иборат ушбу турар жойлар Ватан ҳимоячиларига топширилади. Ўзига хос ҳарбий шаҳарча бўладиган ушбу мавзеда болалар боғчаси, мактаб, поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади. 

Давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, уйларда яратилаётган шароитлар билан танишди.

Бундай уйларнинг қурилиши мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, Ватан ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев шу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари билан мулоқот қилди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 06 04 2018 йил
0
121

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига