Хитойнинг янги даври: Си Цзиньпин тўрт асосий тамойилни эълон қилди

 

Социализмнинг янги даврида Хитой тўрт тамойилга мувофиқ ривожланади: изчил ислоҳотлар, тараққиётни тезлаштирувчи фаол чоралар, очиқликни кучайтириш ва бутун дунёга кўмак дастурларини кенгайтириш. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин баёнот берди.
 Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда. 

"Биз мамлакатимиздаги вазиятни ислоҳотлар ва ўзгаришлар орқали яхшилаб борамиз, инновация ва тараққиёт борасида жиддий қадамлар қўйилади. Ва ниҳоят очиқлик ва дунё билан ҳамкорликни ривожлантириш орқали бутун инсоният ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз”, деди у Жанубий Хитойда ўтказилаётган Осиё иқтисодий форумининг очилиш маросимида. 

Риа Новостининг ёзишича, Си Цзиньпин шунингдек, мамлакатнинг ривожланиш даражасидан қатъи назар, ҳеч қачон бошқа давлатларга ёки дунёда ўрнатилган тартибларга таҳдид солмайди, деб таъкидлаган. 

Осиё Иқтисодий Форуми 2001 йилдан буён жанубий Хайнань орол вилоятида ўтказилади. Бу йил форум ("Осиё Давоси" деб ҳам аталади) "Шаффоф ва инновацион Осиё - жаҳон фаровонлиги учун" шиори остида ўтказилмоқда. 

Форумда Филиппин Президенти, Австрия федерал президенти, Мўғулистон, Янги Зеландия, Покистон ва Сингапур Бош вазирлари, Хитойнинг юқори мартабали раҳбарлари иштирок этишмоқда. 11 апрелга қадар ўтадиган йиғинлар кун тартибидан йирик савдо, иқтисодий ва сиёсий масалалар ўрин олган. 
 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10-04-2018, 12:06
0
29

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига