АҚШ ўзининг илк ривожланиш босқичида қандай ички сиёсатларни амалга оширган?

АҚШ фуқаролар урушидан (1861-1865) сўнг, кучли давлат сифатида шаклланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Хўш, АҚШ қандай ислоҳотларни олиб борди ва қандай қилиб тез фурсат ичида ривожланган давлат сифатида эътироф этила бошланди. Бу ҳақда Kun.uz қуйидаги мақолани келтирди. 

Фото:alamy

Биринчидан, унумдор ерлари табиий ресурсларга бойлиги давлатнинг ривожланишига, янги эшиклар очилишига ҳисса қўшди. Бепоён ерлар, олтин, мис, пўлат ва бошқа фойдали қазилмаларга бой эди бу маскан.

Иккинчидан, қўшнилари ҳар томондан кучсизлиги ва камлиги (Мексика ва Канада холос) улар учун қўл келди. Чунки, бу харажатларнинг кам сарфланишига (чегара қуриш, хавфсизлик, ички бозорни мустаҳкамлаш ва бошқалар), давлатнинг тезроқ ривожланишига ижобий таъсир ўтказар эди.

Учинчидан, АҚШга бутун дунёдан иммигрантлар оқими кириб кела бошлади.

Фото:Wikipedia

Фуқароларни америкача демократия бирлаштирди десак муболаға бўлмайди. АҚШга ХIХ асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларида 40 йил ичида 30 миллионга яқин иммигрантлар кириб келди. Уларнинг аксарияти имконият ва тинч ҳудуд излаб келди. Иммигрантлар ҳар хил соҳа эгалари бўлиб, янги ерларни ўзлаштиришда давом этарди. Ишчи кучи ва табиий ресурсларнинг етарлилиги натижасида ички инфраструктура ривожланиши жадаллашди. Техника ютуқларига эришиш кучайиб кетди. Улардан саноат ва қишлоқ хўжалигида кенг қамровда фойдаланилиш жараёни бошланди.

Давлат ичида пўлат ишлаб чиқариш, нефть қазиб олиш, мис конларининг ўзлаштириш, электр, автомобильсозлик саноатлари ривожланиб кетди. Буни биз пўлат концерни Морган, нефть соҳасида Рокфеллер трести, машинасозликда Форд магнатлари вужудга келганида кўришимиз мумкин.

Тўртинчидан, АҚШда давлат тизимини емирувчи қироллик тузуми ҳам, йирик очкўз заминдорлар ҳам, ёки бўлмаса, Европадагидек давлат сиёсатига аралашадиган черков ҳокимияти ҳам йўқ эди. Булар давлатнинг ривожланишига салбий таъсир ўтказадиган тузилмалар экани салиб юришларида ҳам, юз йиллик ва бошқа урушларда ҳам ўз исботини топган эди.

Фото:Monovisions

Бешинчидан, АҚШ бошқа давлатлардан инвесторларни жалб қилишнинг энг яхши усулларини амалда синади. Улар учун солиқ преференциялари (енгилликлар) ишлаб чиқилди. Уларга барча шароитларни яратиб берди. Фойдаланиладиган ҳудуд масаласида тортишиб ҳам ўтирмади. Ижтимоий соҳадан энг муҳимлари: таълим ва тиббиётни ривожлантирди. Мазкур соҳаларга маблағ тикила бошланди. Фандаги энг сўнги ютуқлар ҳам икки соҳанинг ривожланишига қаратилди.

Олтинчидан, айни пайтда давлатда сайлов сиёсати масаласи ҳам режа бўйича давом этди. Рақобатга эга бўлган, икки партияли ҳақиқий сиёсий тизим ривожланди. Жамоатчилик даврга қараб ҳар тўрт йилликка йирик мулкдорлар, фермерлар, саноатчиларни қўллаб-қувватлайдиган - Демократлар партиясини ёки асосан ўрта қатламнинг ҳимоячиси бўлган - Республикачилар партиясини танлайдиган бўлди. Шу тариқа америка халқи ўз тақдирини ўзи белгилай бошлади. Олдин штатларнинг қонун чиқарувчи органи томонидан сайланадиган сенаторлар эндиликда халқнинг овоз бериш йўли билан сайланадиган бўлди.

АҚШ ички сиёсатини мустаҳкамлаш масаласи Т.Рузвелт ва В.Вилсон (1900-1914) даврида ҳам давом эттирилди. Улар даври тарихга «тараққийпарвар давр» номи остида кирди.

Т.Рузвелт
Фото:Medium
Томас Вудро Вильсон
Фото: Commons.wikimedia.org

Улар даврида бир вақтлар давлат рухсат берган бизнес эгаларига қарши «антимонополия» сиёсати бошланиб, шундай корхоналарга қарши 20 дан ортиқ шов-шувли судлар уюштирилди. Натижада давлат бюджетига йўқ жойдан миллиардлаб пуллар келиб тушди. Мана шундай судлардан бири Морган трестига нисбатан уюштирилди. Суд қарори асосида Морган назорат қиладиган темирйўл компанияси иккига бўлинди. Давлат фойдасига хизмат қилувчи темирйўлларни тартибга солувчи қонун қабул қилинди.

Давлатда кичик бизнес эгаларига катта эътибор қаратилди. Уларга фоизи кам бўлган кредитлар банклар томонидан ажратила бошланди. Кичик бизнес эгаларига маълум божхона ва солиқ имтиёзлари берила бошланди. Бу ўз навбатида янги ишчи ўринлари яратилишига, соғлом рақобат пайдо бўлишига сабабчи бўлди. Нега давлат йирик корхоналарга эътиборини камайтирди? Чунки, вақти келиб катта корхоналар банкротликка учрайдиган бўлса, бу давлатга салбий таъсир ўтказмай қўймасди. Юқори даражадаги ишсизлик, давлатга солиқ келиб тушиш даражаси кескин пасайиши ва бошқа муаммолар вужудга келиш эҳтимоли йўқ эмасди.

Фото: Vasifeer.blogs.com

Шу билан бирга трестларга қарши қонун қабул қилинди. Унга кўра, иш ташлаш даврида трестга етказилган зарарни касаба уюшмаларидан ундириб олиш тартиби бекор қилинди. Ишчилар адолатсизлик шароитида бемалол иш ташлаш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Шундай қилиб ХХ асрнинг бошларида Америка ривожланишда ўзига хос ички сиёсатини олиб борди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 10-04-2018, 12:23
0
81

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига