ОАВ: Хитой божхонаси юзлаб тонна юкни АҚШга қайтариб юборишни талаб қилди

 

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри божхонаси мамлакатга АҚШдан кириб келаётган 469 тонна юкни тўхтатиб қолди, деб ёзади РИА Новости Синьхуа агентлиги тарқатган хабарга асосланиб.
 

Маълум бўлишича, АҚШдан импорт қилинган 460 тонналик юк чиқиндилардан иборат бўлиб, қайта ишлаш мақсадида Хитойга олиб келинаётган бўлган. Божхона хизматчилари юкни текширганда, қоғоз чиқиндилари орасида мамлакатга олиб келиш тақиқланган қаттиқ турдаги чиқиндиларни ҳам топган. 

Хитойда атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш мақсадида қаттиқ чиқиндиларнинг 24 турини импорт қилиш тақиқланади. Шу важ билан Хитой божхонаси юкни олиб келган компаниядан 460 тонна чиқиндини Қўшма Штатларга тез фурсатда қайтариб юборишни талаб қилмоқда. 
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 11-04-2018, 14:08
0
55

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига