Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Янги фармон билан 40 дан ортиқ лицензиялаш тартиби бекор қилинади

Янги фармон билан 40 дан ортиқ лицензиялаш тартиби бекор қилинади

Cана : 12-04-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 267

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолагани ҳақида 
хабар берган эдик.

Мазкур фармон лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, улардан ўтишнинг соддалаштирилган механизмларини белгилашга қаратилган. Унда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини расмийлаштириш ёндашувлари ва тамойиллари тубдан қайта кўриб чиқилган.

Фармонда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди. Таъкидлаш жоиз, мазкур асосий вазифалар орасида жамоатчилик назорати, ўзини-ўзи бошқариш, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни суғурталаш ва бошқалар каби тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг муқобил услубларидан кенг фойдаланиш кўрсатилган.

Давлат сиёсатининг белгиланаётган муҳим устуворликлари ва асосий вазифаларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни қўллаш амалиётини, миллий қонунчилик ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилиш асосида, мазкур ҳужжат билан 42 турдаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш назарда тутилмоқда. Уларнинг орасида — нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишни лицензиялаш, божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш, ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.

Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларида бир неча турдаги лицензияларни ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш талаб этиладики, бу тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча сарсонгарчилик ва молиявий харажатларни орттиради. Лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни олиш механизмини соддалаштириш мақсадида, шунингдек, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини 17 турга бирлаштириш назарда тутилмоқда. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!