Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифини бошлади

Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифини бошлади

Cана : 13-04-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 248

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. 

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Мирзаобод туманидаги «Бек кластер» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхона билан танишди. 

Президент ташаббуси билан қишлоқ хўжалигида кластер усули кенг жорий этилмоқда. «Бек кластер» корхонаси шу йўналишдаги йирик субъектлардан бўлиб, унга Сирдарё вилоятидан 18 минг гектар ер ажратилган. Мазкур кўп тармоқли кластер томонидан Мирзаобод туманида 100 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилган. Бу ерда йилига 25 миллион долларлик маҳсулот етиштириш, уларни 100 фоиз экспортга йўналтириш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини илмий асосда етиштириш ва сақлаш, харидорини ҳозирдан топиш зарурлигини таъкидлади. Иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, мева-сабзавотчилик бўйича мутахассислар тайёрлаш, кластер қошида илмий-амалий марказ ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берди. 

Президент қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳам кўздан кечирди.

 

Президентнинг навбатдаги ташрифи давомида ҳам вилоятни янада ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши, аввалги ташрифда берган топшириқларнинг ижроси, аҳолининг талаб-эҳтиёжлари билан бевосита танишиш кўзда тутилган.  

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!