Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Cурия воқеалари ҳақида батафсил:

Cурия воқеалари ҳақида батафсил:

Cана : 14-04-2018   /   Сиёсат, Дунё   /   кўрилди: 293

 

АҚШ, Буюк Британия ва Франция кимёвий қуролга қарши ҳаводан ҳужумни амалга оширди. Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда.

Шанба куни эрта тонгда АҚШ, Буюк Британия ва Франция 100 дан ортиқ қанотли ва «ҳаво-ер» типидаги ракета учирди, деб маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

«РИА Новости» хабарида қайд этилишича, БМТ бош котиби Антониу Гутерреш бу зарбадан кейин вазиятни кескинлаштирмаслик учун барча давлатларни босиқликка чақирган: "Мен БМТга аъзо барча давлатларни бу қалтис вазиятда босиқлик кўрсатишга ва вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Сурия халқи азоб-уқубатларининг чуқурлашувига олиб келувчи исталган ҳаракатлардан қочишга чақираман”, деб айтилган БМТ бош котиби баёнотида.

Reutersнинг хабарига қараганда, Сурия ҳукумати АҚШ, Британия ва Франция ракета зарбалари нишонига айланган ҳарбий объектларни олдиндан эвакуация қилишга улгурган. Унинг Дамашқни қўллаб-қувватловчи минтақавий альянсдаги манбасига асосан хабар қилишича, эвакуация ишларини амалга ошириш лозимлиги ҳақидаги огоҳлантирув Россия томонидан берилган.

Суриянинг SANA агентлиги ракета зарбалари оқибатида уч киши жабрланганини маълум қилган. Хомс вилоятидаги тадқиқот марказига ҳам ташқи томондан зиён етган.

РИА «Новости» эса Сурия хавфсизлик органларидаги манбанинг далилларини келтирган ҳолда оддий аҳоли вакилларидан олти нафари жабрланган дея хабар берди. Россия мудофаа вазирлигининг баёнотига кўра, АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик инфратузилма объектларига зарба берган. Баёнотда келтирилишича, ҳужум Сурия вақти билан соат 03:42 дан 05:10да бўлган оралиқда амалга оширилган. Операцияда самолётлар ва кемалар иштирок этган. Россия армиясининг Суриядаги ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари ҳужумни қайтариш учун ҳаракатга келтирилмаган. Сурия 103 та қанотли ракетани 71 тасини уриб туширишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги брифингида маълум қилинди.

Россия президенти Владимир Путин бу масалада ўз муносабатини билдириб, АҚШ ўз иттифоқчилари билан Суриядаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясисиз авиазарбалар берди ҳамда БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди ва суверен давлатга қарши тажовкузкорлик ҳаракати юз берди, Сурия эса терроризм билан курашда энг олдинги ўринларда турибди, деган хулосани берди. Путин, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғинини ўтказишга чақирган.

Сурия ҳукумати ҳам халқаро ҳамжамиятдан АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг ракета ҳужумини қоралашни талаб қиляпти. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабарида бу ҳолат жаҳондаги вазиятнинг фақат қалтислашувига олиб келиши ва дунё хавфсизлигига таҳдид солиши қайд қилинган.

Айни пайтда сурияликлар Дамашқда намойишларга чиқиб, мамлакат президенти Башар Асадни қўллаб-қувватламоқда.

АҚШнинг йирик шаҳарларида ҳам ҳаво зарбаларига қарши намойишлар бўлиб ўтяпти.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Доналд Трамп оқ уйдаги чиқишида АҚШ томонидан Суриядан кимёвий қуроллар ишлаб чиқиш дастури объектларига қарата зарбалар амалга оширилишини маълум қилган эди.

Бунга сабаб сифатида эса 7 апрель куни Дума шаҳрида юз берган, кимёвий қурол қўлланган, деб ҳисобланаётган ҳодиса келтириляпти.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!