Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг мутахассислари Думага кира олишмайди

 

Уларга гувоҳлардан Дамашқда интервью олиш таклиф этилди. Бу ҳақда ЎзА нашри ёзмоқда.  

Бу ҳақида Korrespondent.net хабар бермоқда. 16 апрель куни БМТнинг Твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилинган матнга қараганда, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти экспертларига Суриянинг кимёвий ҳужум содир этилган деб қаралаётган ҳудудида бўлган 22 нафар гувоҳни сўроқ қилиши учун рухсат берилади. 

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти бош директорининг маълум қилишича, Сурияга юборилган тўққиз кишидан иборат гуруҳ хавфсизлик важидан Дума шаҳрига киролмайди. 22 нафар гувоҳ билан суҳбатлашишни расмийлар таклиф этишган. 

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти вакиллари эса имконият яратилиши билан далилларни аниқлаш бўйича миссиянинг Думага боришига умид қилмоқда. 

Шу билан бир қаторда Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти раҳбари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорига йўллаган мактубида Суриядаги ҳамкорларидан жабрланганлар ҳақида олинган маълумотларни тақдим этишни сўраган. 
 

Нозима Тошпўлатов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 17-04-2018, 17:34
0
34

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига