Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Исроил Эроннинг Суриядаги ўнлаб ҳарбий объектларига зарбалар йўллади

Исроил Эроннинг Суриядаги ўнлаб ҳарбий объектларига зарбалар йўллади

Cана : 10-05-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 148
ТАССнинг хабар беришича, Исроил ҳарбийлари Эроннинг Суриядаги ўнлаб харбий объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда Исроил Мудофа Армияси матбуот хизмати томонидан пайшанба куни тарқатилган коммюникеда маълум қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича: "Исроил Мудофа Армияси Сурия ҳудудида Эроннинг "Ал-Қудс” тузилмасига тегишли ўнлаб харбий объектларига зарбалар берди. Амалиётларда иштирок этган барча ҳарбий самолётлар базага ҳеч қандай зиёнсиз қайтиб қўнди”. 
Аввалроқ, Эроннинг Суриядаги қуролли кучлари Голан тепаликларидаги Исроил қўшинлари марраларига ракета ҳужумини уюштиргани хабар берилган эди. Исроиллик ҳарбийлар баъзи ракеталар нишонга бориб теккан, бошқалари тўхтатиб қолинган, деб маълум қилишган. Эроннинг «Ал-Қудс» тузилмаси томонидан жами 20 га яқин ракета учирилди. 
                                                                                                                                                                 Н. Тошпўлатова 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!