Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Сиёсат
  3. ОАВ: КХДР АҚШга қатъий талаблар қўяди

ОАВ: КХДР АҚШга қатъий талаблар қўяди

сана : 31-05-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 97
Шимолий Корея томони АҚШ ва КХДР саммитига тайёргарлик олдидан Вашингтондан дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш ва санкцияларни олиб ташлаш борасида "қатъий талаблар” қўяди.

"Чунан Ильбо" (Жанубий Корея) газетасининг ёзишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва КХДР Меҳнат партияси раиси ўринбосари Ким Ён Чхол билан учрашуви муваффақиятли ўтса, Шимолий Кореяга қарши санкциялар бекор қилиниб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилиши эҳтимоли ҳам бор. 
"Чунан Ильбо"нинг номи ошкор этилмаган суҳбатдошининг сўзларига кўра икки давлат расмийларининг ўзаро мулоқотида КХДР АҚШга бошқа талабларни ҳам қўяди. Яъни Пхеньян Вашингтондан Корея ярим оролида Қўшма Штатларнинг муҳим стратегик объектларини жойлаштиришни тўхтатишни ҳамда америкалик ва Жанубий кореялик ҳарбийларнинг "Ulchi-Freedom Guardian” машғулотларини бекор қилишни сўрайди. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хорижий ОАВ Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби ва КХДР Меҳнат партияси раиси ўринбосари ўртасида мулоқот бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эди. 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета