Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Президент: «Солиқ тизимини тозалашга навбат келди»

Президент: «Солиқ тизимини тозалашга навбат келди»

Cана : 06-06-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 349

 

5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Президент йиғилиш чоғида солиқ тизимидаги коррупцияни тилга олди.

«Солиқ қўмитаси раҳбариятини ишдан олганимдан кейин кўп нарса маълум бўляпти. Ҳамма ишга коррупция аралашган. Андижондаги ишлар ҳақида маълумотлар бор. Вилоят солиқ бошқармасидаги раҳбар номига ўзгараверган, ҳақиқий коррупцион раҳбар 11 йил ўтирган. Нима иш қилган бўлса қилган. Тошкент шаҳрида ҳам шундай. Бу ерда ўтирган жаноб генерал номига бир одамни қўйиб қўяверган, одами коррупция ишлари билан шуғулланган.

Солиқ қўмитасида тизим йўқ. Жуда кўп маълумотларимиз бор. Прокуратурани тозаладик, Миллий хавфсизликни тозаладик, энди вақт соати келди, солиқ тизимини тозалашга навбат келди. Бу ишни қилмасак, одамларни боқишимиз қийин бўлади.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан олдим, солиқ қўмитаси раиси ўринбосарини ишдан олиб ташладим.

Солиқ тизимида ўзгаришлар қиламиз, катта ташкилотлардан солиқ тушириладиган алоҳида йўналиш бўлади. Адолатни жойига қўйиш керак.

Шундай қиламизки, Тошкентда қўшимча 2 трлн сўм туширамиз. Калавани учини топдик», деган президент. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!