Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпин билан учрашди, ҳудудлар ўртасидаги алоқалар кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида ўтаётган ШҲТ саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Хитойга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кенг кўламли стратегик шериклик ва кўп форматли ҳамкорликка катта аҳамият қаратишини таъкидлади.  

Президент Шанхай ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик ва Циндао саммити юқори даражада ташкиллаштирилгани билан Хитой раҳбарини табриклади.  

Ўзбекистон билан Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча муҳим соҳаларни қамраб олган ва изчил ривожланиб бормоқда. 2017 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 миллиард долларни ташкил этган. 

Мамлакатда Хитой капитали иштирокида 700 дан зиёд корхона, қатор компаниялар ваколатхоналари очилган. Ўзаро ҳамкорликда саноат, юқори технологиялар, нефть-газ, кимё, транспорт ва логистика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Учрашувда Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг бугунги ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт коммуникациялари, юқори технологиялар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Бунинг учун икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилоти, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси мамлакатлар ва халқлар фаровонлиги йўлида кенг кўламли стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Циндаода Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 09 06 2018 йил
0
66

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига