Сингапурлик вазирлар Ким Чен Ин билан селфи тушди (фото)

Сингапурлик вазирлар ижтимоий тармоқларга ўзларининг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бирга тушган суратларини жойлади. Суратлар КХДР етакчисининг шаҳар бўйлаб сайри давомида олинган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Сингапур таълим вазири Онг Е Кун Facebook’ка «Бўғоз ёнидаги боғлар» хиёбонида олинган селфини жойлади. Суратда кулиб турган Ким Чен Ин сурат муаллифи ва Сингапур ТИВ раҳбари Вивиан Балакришнан ўртасида турибди.
Балакришнан ҳам ўз аккаунтига шунга ўхшаш суратни жойлаган.
Фото: Facebook / Вивиан Балакришнан
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 12 06 2018 йил
0
87

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига