Сенат тўйлар бўйича бир қарорга келди

Халқимизнинг миллий урф-одатлари, ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ихчам, камхарж ва дабдабасиз ўтказиш бўйича қарорга келди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида иштирок этаётган Kun.uz мухбири хабар берди.

Қайд этилишича, халқимиз хоҳиш-иродаси тўй-ҳашам ва бошқа оилавий тадбирларни ихчам ўтказишни йўлга қўйишга муайян меъёрий ҳужжат билан эмас, одамлар ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот, шахсий ибрат, намунали тадбирлар мисолида эришиш ҳар жиҳатдан фойдали эканини кўрсатган.

Сенаторларнинг фикрича, оилавий тадбирларни миллий қадриятлар асосида, камхарж, дабдабалардан холи ўтказишни кенг жамоатчилик ва ҳар бир инсон онгли равишда англаб етмоғи лозим.

Аввалроқ, тўйларни камхарж ўтказишда одамларни санъаткорларга тўланадиган ҳақ энг кўп қийнаётгани хабар қилинганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 29 06 2018 йил
0
154

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига