Ким Чен Ин Lada автомобилида ҳарбий базага ташриф буюрди (фото)

30 июнда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Пхёнан-Пукто вилоятида жойлашган KPA №1524 ҳарбий базасига текширув билан келган. Yonhap News ахборот агентлиги эълон қилган суратларга кўра, Ким Чен Ин базага Россияда ишлаб чиқарилган Lada Priora’да келган.

Фото: Yonhap News

"АвтоВАЗ” машинасини унинг дисклари ва анъанавий тўқ яшил рангидан таниш мумкин. Бу модел 2017 йил майида ишлаб чиқаришдан олинган, бироқ ҳозирда компания моделнинг янгиланган версиясини тақдим қилмоқда.

Фото: Yonhap News

Ким Чен Ин ҳарбий базада зобитлар билан гаплашган, аскарлар билан учрашиб, моторли қайиқда сайр қилган.

Фото: Yonhap News
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 02 07 2018 йил
0
84

Ўхшаш янгиликлар


Юқорига