Янги метро вагони томидан сув оқди

Янги метро вагони томидан сув оқди

Ижтимоий тармоқларда янги метро вагони томидан сув томчилари сизиб чиқаётгани акс этган видео тарқалди. «Тошкент метрополитени» ушбу ҳодиса бўйича маълум берди.

Қайд этилишича, ҳолат вагон ичидаги иқлим тизимининг дренаж тешиги тиқилиб қолганлигидан ҳосил бўлган. 

«Видеоларда намойиш этилганидек, вагон салонига томдан сизиб кирган сув томчилари бу ёмғир суви эмас, балки кондиционер тизимининг конденсатидир. Айни пайтда ушбу муаммо бартараф этилган», – дейилади маълумотда.