Worldwide Cost of Living (бутун дунё бўйлаб яшаш қиймати) бу ҳар икки йилда бир марта The Economist Intelligence Unit томонидан ўтказиладиган тадқиқот бўлиб, дунёдаги 130 дан ортиқ шаҳарларда 138 та маҳсулот ва хизматлар бўйича 400 дан ортиқ индивидуал нархларни таққослайди ва мижозлар сўровларига биноан мослаштирилган шаҳар рўйхатини яратиш имкониятини беради.

Унга кўра, энг қиммат шаҳарлар бешталиги:

  1. Цюрих (Швейцария)
  2. Париж (Франция)
  3. Гонгконг (Хитой)
  4. Сингапур (Сингапур)
  5. Тель-Авив (Исроил)

Энг арзон шаҳарлар бешталиги:

  1. Дамашқ (Сурия)
  2. Тошкент (Ўзбекистон)
  3. Лусака (Замбия)
  4. Каракас (Венесуэла)
  5. Алмата (Қозоғистон)

«Коронавирус пандемияси сабабли озиқ таъминоти занжирида юзага келган муаммолар, ҳукумат ҳаракатлари, даромадларнинг пасайиши ва турмуш тарзининг ўзгариши бу йилги нархлар пасайишининг асосий сабаблари бўлди», — дейилади нашр изоҳида.