Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Россияга Абдулла Арипов бошчилигида катта делегация йўл олмоқда

Россияга Абдулла Арипов бошчилигида катта делегация йўл олмоқда

сана : 07-09-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 83
Бугун 7 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россия пойтахти Москва шаҳрига ташрифни амалга оширади. Ташриф давомида Абдулла Арипов Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказиши белгиланган.

Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар. Атом энергияси, саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Музокаралардан сўнг Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов раислигида Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 19-йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Абдулла Ариповга бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров, Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, Иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Шуҳрат Содиқов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов каби вазирлар ҳамроҳлик қилади.

Шунингдек, Россияга йўл олаётган делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ботиржон Асадов, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев, Мудофаа вазири ўринбосари А. Бурханов, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси Отабек Ибодуллаев, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов, Давлат божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Жасур Арипов, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов, Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги раиси Даврон Деҳқонов, «Ўзатом» агентлиги директори Ж.Мирзамаҳмудов, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув раиси А.Абдуллаев, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раҳбари Илҳом Ҳайдаров, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбари С.Умурзақов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ раиси ўринбосари Улуғбек Саидов, «Ўзавтосаноат» АК раиси ўринбосари У.Салимов, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси ўринбосари А.Камалов, Ўзбекистон Миллий банки раиси ўринбосари Алишер Мирсоатов ҳам ўрин олган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!