Пахтакор туманида Швеция давлатида ишлаб чиқарилган замонавий “Flugt” концептор насослари ўрнатилди

Пахтакор туманида Швеция давлатида ишлаб чиқарилган замонавий “Flugt” концептор насослари ўрнатилди

Канализация тармоқларининг соз ишлаши кўп қаватли уй-жойларда тозаликни сақлабгина қолмай, аҳоли саломатлигини сақлашнинг муҳим воситаси саналади.

Пахтакор тумани марказидаги мавжуд оқавасувларни ҳайдаш насос стансияларини модернизация қилиш лойиҳаси ана шундай самарадор тадбирлар сирасига киради. Республикамизда илк маротаба Пахтакор туманига ўрнатилган, Швеция давлатида ишлаб чиқарилган замонавий “Flugt” концептор насосларининг афзалликлари ҳақида соҳа ходимлари иштирокидаги семинарда батафсил маълумот берилди.

Пахтакор тумани ҳудудида 1970-йилларда марказий оқавасув иншоотлари ва оқавасув тармоқлари қурилиши бошланиб, 1982- йилда қурилиш ишлари тугалланган ва кўп қаватли уйлар учун канализация тизими ишга туширилган.

Ҳозирги кунгача Пахтакор туманида 7 та оқава сувларни ҳайдаш насос стансиялари мавжуд бўлиб, шундан 5 таси 40% қувватда ишлаб келган, қолган 2 таси маиший чиқиндиларга тўлиб, кўмилиб қолганлиги натижасида ишламаган.

“Жиззах оқавасув хизмати” масъулияти чекланган жамияти ташкил этган семинар давомида мутахассислар мазкур муаммоли ҳолатлар ҳақида батафсил маълумот бериб, уни бартараф этиш мақсадида республикамизда илк маротаба Пахтакор туманига ўрнатилган, “Smart” технологияси орқали масофадан бошқариладиган ҳамда энергия тежамкорлиги билан ажралиб турувчи “FLYGT” насосларининг иш механизми ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот беришди. 

Free Line group“ ташкилоти томонидан Пахтакор туманига олиб келинган 12 она “FLYGT” насослари тўлиқ автоматлаштирилганлиги билан оддий насослардан фарқ қилади.

“FLYGT” concertor насослари ва “Smart” технологияси

Эндиликда тумандаги оқавасув билан боғлиқ муаммоли ҳолатларнинг олди олинади. Бундан ташқари семинарда Пахтакор тумани марказида оқава сув тармоқлари ва иншоотларини реконструксия қилиш ишларида эскирган трансформаторлар ўрнига 6 дона янги трансформатор ўрнатилган.

Электр энергияси таъминоти

Янги технология нафқат оқавасув тармоғининг янгиланишига қолаверса, тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг ишларини енгиллаштиришга ёрдам беради. Энг муҳими, аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга хизмат қилади.

“FLYGT” concertor насосларини ўрнатиш жараёни

Бу насослар ақлли (смарт) бўлиб, сув остига ўрнатилиб, насос ишлашига инсон омили деярли таъсир қилмайди. Насослар ўзи автоматик равишда келаётган оқова сувлар миқдорига мос равишда ишга тушиб, ўзи учиб, ишчилар 8-10 метр чуқурликка тушиб, ис газидан захарланиб, оғир шароитларда ишлашга бархам берилди. 

Семинарда коммунал хитзматнинг ушбу турини юқори сифат даражасига кўтариш бўйича илғор хориж технологияларини фаолиятга татбиқ етиш борасида хорижлик Xylem Корпорациясининг мутахассислари

• Тамас Гампел Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун бизнесни қўллаб-қувватлаш раҳбари Венгрия.

• Aлессандро Санна Техник таълим бўйича менежер, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда Италия.

• Кристофер Йеклунд Шарқий Европа ва Марказий Осиёда, Сотишни қўллаб-қувватлаш раҳбари, Швеция.

• Рейн Ларссон Шарқий Европа ва Марказий Осиёда Швеция бизнесни қўллаб-қувватлаш бош муҳандиси иштирокида Zооm орқали,замонавий ва энергия тежамкор технологияларни,семинар қатнашчиларига ўз марузаларида тушунтириб ўтдилар.

Семинарда шунингдек "Замонавий сув тозалаш тизимлари, сув ва чиқинди сувларни ҳайдаш соҳасидаги янгиликлар". Сувни тозалаш тизимлари. Тугалланган лойиҳалар. Сув ва чиқинди сувларни тозалаш. Мавжуд ечимлар.

Тоза сув қуйиш учун ечимлар. FLYGT concertor ақлли насослари,Дренаж ва қуритиш ечимлари бўйича семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга мутахасислар томонидан жавоблар берилди.

 “Free Line group“ МЧЖ томонидан Ўзбекистонда биринчи маротаба Flygt Concertor интеллектли оқава сув насос тизимини муваффақиятли ишга туширилганлиги муносабати билан "Жиззах Сув Таъминоти" МЧЖ рахбари Мамарасулов Зокир Шукуровичга сертификат топширилди.

"Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Матбуот хизмати
"Жиззах сув таъминоти” МЧЖ Матбуот хизмати

Энг асосийси, электр энергия харажатлари бўйича тахлил қилинганда эски насослар ишлаган даврда 5 та КНСда бир ойга 31.6 минг квт. Электр энергия ишлатилган бўлса, янги насослар билан 6 та КНСда 21.6 минг квт., ёки 40% кам электр энергия харажатлари камайтирилди. Бу камайишда насосларнинг параметрлари тўғри танланганлиги учун хам ортди.