Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик майдони ва Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилишдан бошлади

Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик майдони ва Ислом Каримов ҳайкалини зиёрат қилишдан бошлади

сана : 13-09-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 67
Беларусь Президенти Александр Лукашенко Тошкентга расмий ташрифини бошлади. Беларусь Президенти матбуот хизмати хабар беришича, Александр Лукашенко Тошкентга ташрифини Мустақиллик ва эзгулик монументига ташриф буюриб, ёдгорлик пойига гул қўйишдан бошлади.

БЕЛТА мухбири хабар қилишича, Лукашенко Оқсаройда ҳам бўлиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига ўрнатилган ҳайкал пойига ҳам гул қўйган.
Фото: belta.by
Беларусь президентининг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. У эртага Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади. Музокаралар тор шаклда ва делегациялар аъзолари иштирокидаги кенгайтирилган шаклда бўлиб ўтади. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва Ўзбекистонда талабгир бўлган техника ишлаб чиқариш бўйича йиғиш корхоналарини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Фото: belta.by
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!