Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Чехия Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди

Чехия Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди

сана : 13-09-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 58

Чехия раҳбарияти мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тел-Авивдан Ал-Қудсга кўчиришга қарор қилди. 

"Умид қиламанки, Чехия элчихонасининг Тел-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилиши 3 босқичда амалга оширилади. Биринчи қадам Ал-Қудсда кейинги ойда фахрий консуллик очилиши бўлади”, деб айтган Чехия президенти Милош Земан.

Земаннинг айтишича, кейинги босқичларда Ал-Қудсга Чехиянинг инвестиция, савдо ва туризмни илгари суриш бўйича давлат муассасалари ваколатхоналари кўчирилади. 

Элчихонанинг кўчирилиши қарори президент Земан, Чехия бош вазири Андрей Бабиш, парламент қуйи палатаси раиси Радек Вондрачек, ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари  иштирокидаги йиғилишда қабул қилинган.

Бу орада Парагвай Исроилдаги элчихонасини Ал-Қудсга кўчириш қарорини бекор қилди. Бунга жавобан Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилнинг Парагвайдаги элчихонаси ёпилишига кўрсатма берган.

Жорий йилнинг 14 май куни Ал-Қудсда АҚШ, 16 май куни эса Гватемала элчихоналари очилганди.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!