Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Жанубий Корея ва КХДР ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилди

Жанубий Корея ва КХДР ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилди

сана : 14-09-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 52
"Yonhap”нинг ёзишича, бугун Кесонда Жанубий Корея ва КХДР муносабатларини мувофиқлаштирувчи бюронинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Расмий тадбирда икки давлатнинг ҳукумат даражасидаги шахслари иштирок этган.

ОАВ келтирган иқтибосга кўра, "Бугундан бошлаб икки давлат ўзаро муносабатларни кенгайтириш, Корея ярим оролида тинчлик ва фаровонликни таъминлаш мақсадида йилда 365 кун, кунда 24 соат бир-бири билан тўғридан-тўғри алоқага чиқиш имконига эга бўлди” деган расмий очилиш маросимида сўзга чиққан Жанубий кореялик вазир Чо Мён Гюн. 

Мувофиқлаштирувчи бюрода Жанубий Корея томонидан 20, КХДРнинг эса 15-20 нафар ходими фаолият олиб боради. Эҳтимолга кўра, икки давлат миссиялари раҳбарлари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ойлик учрашувлар ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Кесонда мувофиқлаштирувчи бюрони очиш қарори Корея давлатлари раҳбарларининг 27 апрелдаги саммити доирасида қабул қилинган эди. Ўтган ҳафтада Жанубий Корея президенти маъмурияти вакиллари ҳукумат бюронинг очилишини КХДРга нисбатан чекловлар тартибини бузиш сифатида кўрмаётганини маълум қилди. 
 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!