Коронавирусни икки дақиқада йўқ қиладиган оддий маҳсулот номи айтилди

Коронавирусни икки дақиқада йўқ қиладиган оддий маҳсулот номи айтилди

 Рух ва қалай моддаси мавжуд бўлган тиш пасталари икки дақиқада коронавирусни 99,9 фоиз зарарсизлантиришга қодир экани айтилмоқда. Лаборатория тадқиқотларини ўтказган  америкалик олимлар шундай хулосаларга келишди. Тадқиқотлар British Dental Journalда чоп этилган.

Дастурнинг мақсади SARS-CoV-2нинг оғиздан парвариш қилиш воситалари билан тарқалишини камайтириш мумкинми ёки йўқлигини аниқлаш эди.

Жумладан, цетилпиридиниюм хлорид билан оғизни ювиш вирусни ярим дақиқада йўқолишига сабаб бўлади.

Мазкур хулосаларга коронавирус юқтирган ва тиш пастасидан фойдаланувчи 260 нафар киши иштирокидаги тадқиқотларда эришилган. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон бўйлаб коронавирус юқтирганларнинг сони 70 млн. нафардан ошиб кетди.