Байден ниҳоят Оқ уйни забт этди — сайловчилар ҳайъати сўнгги натижаларни маълум қилди

Байден ниҳоят Оқ уйни забт этди — сайловчилар ҳайъати сўнгги натижаларни маълум қилди

АҚШда сайловчилар ҳайъати овоз бериш якунларига кўра, АҚШнинг янги президенти — Жозеф Байден, вице-президенти — Камала Ҳаррис бўлгани ҳақида CNN хабар берди.

Байден шу пайтгача сайловчиларнинг ғалаба учун етарли 270 та минимум овозидан 302 тасини олди, Трамп эса 232 та овоз тўплаган. Тахминларга кўра, якунда Байден — 306, Трамп — 232 овоз тўплайди.

Энди бу натижаларни АҚШ Конгресси январь ойи бошларида тасдиқласа бас, 20 январь куни Демократлар партияси вакили Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида инаугурациядан ўтади.