Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Путин ва Трамп Магрегор ҳамда Нурмагомедов жангига келиши мумкин

Путин ва Трамп Магрегор ҳамда Нурмагомедов жангига келиши мумкин

Cана : 22-09-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 77
Мутлақ жангчилар чемпионати президенти Дана Уайтнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампни ирландиялик Конор Магрегор ҳамда россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида 6 октябрь куни Лас-Вегасда камар учун бўлиб ўтадиган жангга таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uzхабар бермоқда.

Шунингдек, Уайтнинг таъкидлашича, улар катта эҳтимол билан келмайди, сабаби жангчилар мусобақасида жаҳондаги икки етакчининг иштирок этиши - қўриқлаш хизмати учун даҳшатли ҳолатдир.

Бироқ, Трамп ушбу баҳсни пуллик телевидение орқали томоша қилишга ваъда берди.

UFC раҳбари АҚШ президенти билан жуда яқин ва ҳаттоки унинг сайловолди кампаниясида иштирок этган. Шу билан бирга, Макгрегор Путинга яхши муносабатда эканини ҳеч қачон яширмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов майда каламуш экани, уни бир раундда синдириши ҳақида маълум қилганди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!