Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритилади

Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритилади

Cана : 23-09-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 88

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини 
кўриб чиқдилар.

Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан Адлия вазирлиги томонидан киритилган "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг 32-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Киритилаётган ўзгартишларга кўра, турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси, шунингдек, мулкдор билан доимий яшаётган оилали фарзандлари билан биргаликда мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам агар илгари бу ҳуқуққа эга бўлмаган бўлсалар, ўзаро келишувга биноан, уй-жой мулкдорининг оила аъзоси сифатида тан олиниши назарда тутилмоқда. Яъни, бу билан мулкдорнинг оилали фарзандларининг хотинлари (эрлари) ҳам оиланинг бошқа аъзолари билан биргаликда уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишига замин яратилади.

Мазкур қонун лойиҳаси муҳокамаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Депутатлар фикрича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келажакда аёлларнинг никоҳдан ажралган ҳолларда ўзлари яшаб турган хонадон мулкдорининг уй-жойидан фойдаланиш, мазкур уй-жойга ўзининг фарзандларини ҳам кўчириб киритиш ҳуқуқини вужудга келтиради ҳамда оилавий ажримлар пайтида юзага келадиган можароларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

Бироқ, ушбу масаланинг мукаммал қонуний асосга эга бўлиши жамиятимиз кўпчилик аъзолари учун муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, бу борада шошма-шошарлик билан қарор қабул қилиб бўлмаслиги, масалани ҳар тарафлама асосли ўрганиб, чуқур муҳокама этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Кўтарилаётган масала ўта муҳим экани, муаммо эса узил-кесил ҳал этилиши учун лойиҳа устида ишлашни давом эттириш зарурлигини қонун лойиҳаси ташаббускорлари ҳам эътироф этдилар. 

Шу муносабат билан кўпчилик депутатларнинг таклифига биноан, мазкур масалани ялпи мажлис кун тартибидан чиқариб, масъул қўмитага қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун вақт ва имкон қолдириш ҳамда уни келгуси мажлисларда кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!