Вақтинча тўхтатилган айрим дарслар яна давом эттирилади – Халқ таълими вазирлиги

Вақтинча тўхтатилган айрим дарслар яна давом эттирилади – Халқ таълими вазирлиги

Маълумки, пандемия сабаб жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия этилган эди.

Халқ таълими вазирлиги «эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 5,6 млн. нафар (90 фоиз) ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб», мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилди.

Ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.