Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Ботиржон Асадов бугун Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади

Ботиржон Асадов бугун Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади

Cана : 11-10-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 50

 

2018 йил 11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади.

11 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин хорижий мамлакатлар элчиларидан, жумладан, Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Анъанага кўра, маросим Катта Кремль саройининг Александровский залида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Россиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинланганди. Эндиликда Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!