Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Помпео Эронни бутун Европа бўйлаб терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади

Помпео Эронни бутун Европа бўйлаб терроризмни қўллаб-қувватлашда айблади

Cана : 11-10-2018   /   Сиёсат, Дунё   /   кўрилди: 58
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Эрон бутун Европа бўйлаб терроризмни қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Помпеонинг сўзларига кўра, Германия расмийлари дипломатик ниқоб остида ишлаган эронлик мансабдор Асадулла Асадийнинг Бельгияга экстрадиция қилинганини маълум қилган. Экстрадиция мансабдорнинг жорий йилнинг 30 июнида Париж яқинидаги сиёсий намойишда уюштирилиши Эрон томонидан режалаштирилган, бироқ олди олинган террористик фитнадаги роли сабабли амалга оширилган.

Помпеонинг қайд этишича, режалаштирилган терактнинг миқёси Эроннинг дунёдаги терроризмнинг асосий ҳомийси бўлиб қолаётганини кўрсатади. Бу фитна Эроннинг бутун Европа бўйлаб терроризмга кўмак беришда давом этаётганини ҳам ошкор қилади.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!