Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Греция Германиядан товон пули талаб қилади

Греция Германиядан товон пули талаб қилади

Cана : 12-10-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 54

Греция президенти Прокопис Павлопулоснинг Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувда маълум қилишича, Греция ҳукумати Германиядан «оккупацион қарзни» қайтариш ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида босиб олинганлик учун товон пули тўланишини талаб қилмоқчи. Бу ҳақда «РИА Новости» Греция президенти матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

Фото: REUTERS/Michalis Karagiannis

Павлопулос ва Штайнмайер мамлакатлар Европада ўсиб бораётган популистик кайфият билан биргаликда курашишга келишиб олишган. Улар, Греция етакчисининг фикрига кўра, «даҳшатли ўтмиш қайтарилиши» билан таҳдид қилмоқда. Шу билан бирга, Павлопулоснинг қўшимча қилишича, Греция ҳукумати ҳарбий оккупация даври учун Германия Федератив Республикасидан товон пули талаб қилмоқчи.

«Биз бу талабларни бир томонлама ва ўзбошимчалик билан тақдим этмаймиз. Аксинча, биз буни халқаро ва Европа ҳуқуқий маданияти нуқтаи назаридан қиламиз», - дея таъкидлаб ўтди Греция президенти. 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!