Тошкентда Президент университети очилади ва унда Оксфорд таълими жорий этилади

Тошкентда Президент университети очилади ва унда Оксфорд таълими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туман ҳокимлари,сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва Юнусобод тумани ёшлари билан учрашувда Тошкентда Президент университети очилиши ва унда Оксфорд таълими жорий этилиши ҳақида маълум қилди.

«Биз президент университетини қурамиз. Оксфорд таълимини биринчи марта Ўзбекистонда жорий қилмоқчимиз. Британиянинг таълим соҳаси дунёда биринчи ўринда туради. Биз янги президент мактабларини очдик, энди 8000 талабага мўлжалланган янги президент университетини очамиз. Барча домлалари чет элдан бўлади», – деди давлат раҳбари.

«Бизнинг болаларимиз чет элга кетишади – уларнинг 50 фоизи қайтиб келмайди. «Энг катта ақл» кетаяпти. У ердаги шароит уларга ёқади, ойлик катта. Аммо энди мен шу шароитларни яратиб, уларни ўзимизда ўқитмоқчиман. Кетмасин болаларимиз», — дея таъкидлаган президент.