Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Ўзбекистонда бўш турган кўчмас мулк объектларини 1 сўмга сотишга рухсат берилди

Ўзбекистонда бўш турган кўчмас мулк объектларини 1 сўмга сотишга рухсат берилди

Cана : 12-10-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 66
Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.

Фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига қуйидаги ҳуқуқларни беришни назарда тутувчи давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгаши қарорларига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларни баҳоламасдан, 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш орқали инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда ўрнатилган тартибда сотиш;

Инвестиявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий (камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукционга чиқариш учун ер участкаларининг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоят ҳокимликларининг молия бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг тавсияларига асосан, ҳар бир туман бўйича бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг (0,01 га майдони учун) бошланғич баҳосини ҳар чоракда тасдиқлаш;

Уч йилдан ортиқ муддат давомида тупроқ бонитировкаси ишлари олиб борилмаган уч гектаргача бўлган майдонга эга ер участкаларида тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси бўлиш;

«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ер участкаларидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун инвестициявий (камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда 50 йил муддатга сотиш;

«E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида аукцион орқали халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини уларнинг тоифаларидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини ташкил этиш учун сотиш;

Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш кучларининг уч сменали режимдаги патрулини таъминлаш орқали, шунингдек, мазкур зоналарда сайёҳлар учун дам олишни ташкил этиш дастурларини тасдиқлаган ҳолда Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва сайёҳлар ташриф буюрадиган бошқа жойларда савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолиятини тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган зоналарни аниқлаш.

Эксперимент доирасида давлат кўчмас мулк объектлари учун хусусийлаштириш комиссияси ишининг умумий муддати у ташкил этилган пайтдан бошлаб йигирма кундан ошмаслиги лозим.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!