Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Яна бир янги агентлик ташкил этилмоқда

Яна бир янги агентлик ташкил этилмоқда

Cана : 23-10-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 102
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 октябрдаги "Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилган. Деб хабар бермоқда ЎзА нашри.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Қарорга кўра, Агентликнинг асосий вазифалари:

– иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

– давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

– давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни очиқ ҳолда жойлаштириш ва уларнинг реестрини юритиш;

– давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан, муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;

– давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалаларида инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек, бозорнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этиш;

– давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан, юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

– давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилишдан иборат.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!