Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Ўзбекистон давлат бюджети кўп йиллардан бери биринчи бор дефицит билан якунланиши кутилмоқда

Ўзбекистон давлат бюджети кўп йиллардан бери биринчи бор дефицит билан якунланиши кутилмоқда

Cана : 31-10-2018   /   Сиёсат, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 78

Ўзбекистон давлат бюджети кўп йиллардан бери биринчи бор дефицит билан якунланиши кутилмоқда

 

Ўзбекистон давлат бюджети жорий йилда дефицит билан якунланиши кутилмоқда. Йил якуни бўйича бюджет даромадлари 74,5 трлн сўмни ташкил этиши керак бўлса, давлат харажатлари эса 78,5 трлн сўмга тенг бўлиши кутилмоқда. Дефицит миқдори 4 трлн сўм, ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1-1,5 фоизи атрофида бўлиши мумкин. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг 30 октябрда бюджет ижроси бўйича ўтказган йиғилишида айтилди.

Бюджет харажатлари 2017 йилга нисбатан 60 фоиз ёки 29 трлн сўмга ошган. Ушбу маблағларнинг асосий қисми имтиёзли кредитларни молиялаш ва мудофаа қобилиятини оширишга ажратилган. Хусусан, 5,6 трлн сўм "Обод қишлоқ”, "Обод маҳалла”, "Ёшлар – келажагимиз” давлат дастурлари ва арзон уй-жойлар қурилишини молиялаштиришга йўналтирилди. Ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар бериш, аҳолини иш билан таъминлаш учун "Микрокредитбанк”ка 700 млрд сўм ва "Халқ банки”га 1 трлн сўмдан зиёд маблағ, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини оширишга 4,5 трлн сўм ажратилди. Бюджетдан ойлик оладиган ходимларнинг иш ҳақи ошиши ҳам харажатлар ошишига таъсир қилди.

Кутилаётган дефицит ҳажми йил якунигача камайиши ёки умуман олди олиниши мумкин.

"Йил якунига қадар яна икки ой бор. Шунинг учун барча резервларни ишга солиб, бюджетда юз бериши мумкин бўлган дефицитнинг олдини олиш зарур", – деди Шавкат Мирзиёев.

Бюджет даромадлари ҳам сезиларли даражада ошган. Йил бошида давлат бюджети даромади 64 трлн атрофида бўлиши прогноз қилинган эди. Ҳозир бу тахмин 10 триллионга ошди. 2017 йилга нисбатан эса жорий йилги даромад 53 фоизга ошиши кутилмоқда (2017 йилда бюджет даромади 48,48 трлн сўмни ташкил этган). Бунга валюта либераллашуви ва доллар курсининг қарийб икки баравар ошиши асосий сабабдир.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!