Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Мирзиёев: ойликларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттириш керак

Мирзиёев: ойликларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттириш керак

Cана : 31-10-2018   /   Сиёсат, Иқтисодиёт   /   кўрилди: 88

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттириш ҳақида топшириқ берди.

"Келгуси йил ҳам бюджетдан тўланадиган ойлик, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда ошириш сиёсатини давом эттиришимиз керак. Бунда ойлик маошининг ўсиши нисбатан паст бўлган ижтимоий соҳа ходимларига асосий эътибор қаратиш, жумладан, тиббиёт ходимларининг ойлигини 26,5 фоизга, олий таълим ва фан муассасалари ходимлари иш ҳақини 1,5 баробарга ошириш зарур”, – деди давлат раҳбари.

2019 йилги бюджетнинг харажатлар қисми муҳокама қилинар экан, президент уни асосан ижтимоий ва иқтисодий соҳаларга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. 

Йиғилишда таъкидланганидек, ижтимоий нафақалар учун маблағлар ҳажмини 20 фоизга кўпайтириш, умуман, ойлик ва унга тенглаштирилган тўловларнинг давлат бюджети харажатидаги улушини 49 фоиздан 54 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. 

2019 йилги Бюджетномани, шунингдек, солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тегишли қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқиб, яқин вақт ичида Олий Мажлисга тақдим этиш вазифаси қўйилди. 
Қўшилган қиймат солиғи тўлашнинг соддалаштирилган механизмини жорий этиш, мавжуд имтиёзларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, оптимизация қилиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. 

Қабул қилинган давлат дастурларини амалга ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Бунинг учун имтиёзли шартларда хорижий маблағларни жалб этиш, "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастури доирасида таъмирланадиган объектларни аниқ шакллантириб, 2019 йилги Инвестиция дастурига киритиш зарурлиги қайд этилди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!