Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Мирзиёев мактабларда ўқув жараёнини автоматлаштиришни жадаллаштириш ҳақида топшириқ берди

Мирзиёев мактабларда ўқув жараёнини автоматлаштиришни жадаллаштириш ҳақида топшириқ берди

Cана : 03-11-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 71

 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Президент соҳа олдида яна кўплаб вазифалар тургани, дарсликлар таъминоти, таълим дастурлари сифати, ўқитувчилар билим ва малакасини ошириш, кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш, чет тилларини ўқиш имкониятини кенгайтириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.

Халқ таълими тизимида ўқув жараёнини автоматлаштириш, ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кўчириш хизматларини электрон шаклга ўтказиш, давлат-хусусий шериклик асосида хусусий мактаблар ташкил этиш суст бораётгани қайд этилди.

Йиғилишда шу йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, айни пайтда мактаб ўқитувчиларининг билими ва малакаси талабга жавоб бермайди. Тизимдаги 422 мингдан ортиқ педагогнинг 65 минг нафари ўрта махсус маълумотли. Атиги 11 минг нафар ўқитувчи олий тоифали.

Айни пайтда 3 мингдан ортиқ педагог кадрларга реал эҳтиёж мавжуд. Жумладан, инглиз тили, рус тили ва адабиёти, бошланғич синф, информатика, математика фанлари ўқитувчилари етишмайди.

Шунинг учун Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлигига вакант лавозимларга педагогларни жалб қилиш, чекка ҳудудларга бориб ишлайдиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Ўқув-методик ва дарсликлар сифатини ошириш ҳам долзарб масалалардан. Ўқув йили бошланганига 2 ой тўлган бўлса-да, 3-, 5-, 8-синф ўқувчилари учун 33 мингдан зиёд дарслик етишмайди. Дарсликларда хатоликлар кўплиги ҳам ачинарлидир. Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!