Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Сиёсат
  3. Президент автомобиль йўллари бўйича янги қарорни имзолади

Президент автомобиль йўллари бўйича янги қарорни имзолади

Cана : 30-11-2018   /   Сиёсат   /   кўрилди: 79
Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги устувор вазифалар белгиланди.

Шунингдек, эндиликда йўл қурилишини ривожлантириш Стратегиясини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун етакчи хорижий консалтинг компаниялари жалб этилади. Хусусан, Инвестициялар бўйича давлат қўмита 2018 йил 30 декабргача Германия тажрибасини ўрганган ҳолда хорижий консультант иштирокини таъминлайди.

Ушбу Ривожлантириш стратегияси автомобил йўллари соҳасига замонавий стандартлар ва технологияларни жорий этиш, 2020-2040 йилларда йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқишга йўналтирилади.

Ҳукумат автомобиль йўллари соҳасида замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш, автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларини лойиҳалашда немис компаниялари – "OBERMEYER Panen+Beraten GmbH”, "Lahmeyer Internetional GmbH”, "Lomb Ingenieurgesellschaft mbH”, "INROS LACKNER SE” ва бошқалар билан ҳамкорлик ўрнатиш учун ишчи гуруҳ ташкил этади.

Қарор билан Автомобиль йўллари давлат қўмитасига 2019 йил 10 февралгача автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш вазифаси юкланди.

Молия вазирлиги автомобиль йўллари соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш чора-тадбирларини кўради.

2019 йилдан бошлаб йўл хўжалигида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишни кўзда тутадиган тартиб босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, қарор билан 2018-2019 йилларда йўл қурилиши соҳасида илғор хорижий услубларни жорий этиш бўйича "Йўл харитаси” тасдиқланди.

"Йўл харитаси” доирасида 2019 йилда Ўзбекистоннинг Халқаро муҳандислар-консультантлар федерациясига (FIDIC) кириши бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланган.
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!