Жиззахда ННТ вакиллари ёшлар ва аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқда

Жиззахда ННТ вакиллари ёшлар ва аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқда

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Пахтакор туман “Оқ булоқ” МФЙ аҳолисига ҳамда Пахтакор саноат технологиялар техникуми талаба ва ўқитувчиларига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача мазмун-моҳиятини етказиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ҳуқуқий тушунтириш бериш бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг қисқача мазмун-моҳияти етказилди.

Тадбирда 100 нафардан ортиқ ёшлар, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари иштироки таъминланиб уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. 

 

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази