Зидан: «Футболчилар бор кучларини беришди. Сафарда яхши ўйнаймиз»

Зидан: «Футболчилар бор кучларини беришди. Сафарда яхши ўйнаймиз»

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ яримфиналидан ўрин олган «Челси»га (1:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлим жуда қийин кечди. Аммо иккинчи бўлимда вазиятни ўз қўлимизга олишга муваффақ бўлдик.

Рақиб тез ўйнади, уларда яхши футболчилар бор. Улар ўйинни яхши бошлашди. Бироқ иккинчи бўлимда биз ташаббусга кўпроқ эгалик қилдик.

Курашни давом эттиряпмиз ва умуман кўрсатган ўйинимиздан мамнунмиз. Сафарда яхши ўйнаймиз, юқори босим қиламиз.

«Челси» бежиз ярим финалга чиқмаган, улар — яхши жамоа. Жавоб баҳси жанговор руҳда бўлади.

Эдер Милитао ажойиб ўйин ўтказди, аммо мен бутун жамоани таъкидлаган бўлардим. Футболчилар бор кучларини беришди», - дейди Зидан Movistar'га берган интервьюсида.