Олимлар инсон иммунитети COVID-19’га қарши қанча муддат кураша олишини аниқлади

Олимлар инсон иммунитети COVID-19’га қарши қанча муддат кураша олишини аниқлади

Хитойнинг Чуцин тиббиёт университети олимлари коронавирус инфекциясининг ташувчилари устида дастлабки тажрибани ўтказди ҳамда саккиз ҳафтадан сўнг кўпчиликда антитана даражаси камайишини аниқлади, деб ёзади CNBC.

Олимларнинг сўзларига кўра, симптомларсиз коронавирус ташхиси қўйилган беморларда антитаналар тезроқ йўқолади.
«Ушбу натижалар популяцион иммунитет ишлаб чиқиш ҳамда коронавирус устидан тўлиқ ғалаба қозониш имкониятини шубҳа остига қўяди», — дейилади хабарда.

Олимлар симптомларсиз коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 37 та ҳолат ҳамда симптомлар билан касалланган 37 нафар беморни кузатиш натижаларига кўра шундай хулосага келган.

«Саккиз ҳафталик кузатувлар мобайнида 81 фоиз симптомларсиз касалларда ҳамда 62 фоиз COVID-19 симптомлари аниқланган беморда антитаналар миқдори камайгани аниқланган», — дейди олимлар.

Олимларнинг ҳисоблашича, қайта касалланиш эҳтимолини вақт кўрсатади. Симптомларсиз оғриган беморларда мустаҳкам иммунитет шаклланмайди. Вақтинчалик иммунитет эса 2-3 ойга етиши мумкин.

Олимларнинг таъкидлашича, улар ҳозиргача вируснинг таъсир доирасини ўрганмоқда.

Манба: Daryo.uz