» » Қонунчилик палатаси тўлиқ шаклланди

Қонунчилик палатаси тўлиқ шаклланди

Сайлов якунлари бўйича ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасидаги кўпчилик ўринларни сақлаб қолди. Кейинги ўринларни «Миллий тикланиш», «Адолат», ХДП ва Экопартия эгаллади.

Ўзбекистон бўйича 25 та сайлов округида ўтказилган такрорий сайлов якунлари бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) етакчиликни сақлаб қолди. Бу ҳақда сайловларни ёритиш бўйича Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссияси йиғилишида эълон қилинди.

Икки давра овоз беришлардан сўнг ЎзЛиДеП Қонунчилик палатасида 53 та, «Миллий тикланиш» — 36 та, «Адолат» — 24 та, Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) — 22 та, Ўзбекистон Экологик партияси — 15 та депутатлик ўрнига эга бўлди.

Матбуот маркази қайд этишича, сайланган аёл депутатлар сони икки баробарга ошган. 2014 йили 24 нафар аёл ва 126 эркак сайланган бўлса, 2019 йилги сайловда 48 аёл ва 102 эркак Қонунчилик палатаси депутати бўлди.

Қонунчилик палатаси депутатлигига янги сайланганларнинг ўртача ёши 46,4 ни ташкил этди. Депутатларнинг 6 фоизи 30 ёшдан кичик, 64,7 фоизи 30−50 ёш орасида, 29,3 фоизи эса 50 ёшдан катта. Энг ёши катта депутат ХДПдан Сафар Остонов, энг ёши ҳам ХДПдан сайланган Шерзод Раҳмонов — 26 ёшда.

Такрорий сайловлар 25 та округдаги 1730 та сайлов участкасида бўлиб ўтди. Бунда 3 147 079 нафар фуқаролар Сайловчилар рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 978 048 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди. Бу такрорий овоз беришда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизини ташкил этади.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов қайд этишича, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси эга бўлди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:18
ASIA SCHOOL’нинг “Мактабга тайёрлов маркази” қандай афзалликларга эга?
09:30
ИИВ «Жиззахда калтакланган отахон» билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди (видео)
09:27
Россиялик хонанда Ольга Бузова тошкентлик мухлисларидан ҳайратга тушди (фото, видео)
09:25
Жиззахда “Универсиада”нинг гандбол мусобақаси ғолиблари тақдирланди
09:22
Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради?
17:25
Божхоначилар томонидан биофаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
17:16
“Human” хусусий бандлик агентлиги МЧЖдан пул маблағларини қайтариш ишлари Жиззахда ҳам олиб борилмоқда
14:01
Жиззахда янги ташкил этилган вазирлик бошқармасининг раҳбарияти тайинланди
13:39
Санъаткорлар қанча солиқ тўлаши маълум бўлди
13:34
Microsoft Word, Exel ва PowerPoint’ни битта иловада бирлаштирди
13:32
Болалар учун энг яхши ва энг ёмон шароитларга эга давлатлар маълум қилинди
12:02
Туркманистонда Ўзбекистон телеканалларининг эфири тўхтатиб қўйилди
11:59
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади
11:58
Қашқадарё прокуратураси олдида уйи бузилишга тушган аёл ўзини ёқиб юборди
11:54
Мнемоника — эслаб қолиш санъати. Унга эришиш учун нима қилиш керак?
11:53
22 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил этилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР