» » Ўзбекистон илк бор БМТ Бош Ассамблеяси бошқарувига кирди

Ўзбекистон илк бор БМТ Бош Ассамблеяси бошқарувига кирди

Ўзбекистон вакили илк бор БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси раисининг ўринбосари этиб сайланди, деб хабар қилмоқда ЎзА ахборот агентлиги.
Раис ўринбосарларининг асосий ваколатлари рўйхатига Бош Ассамблея ялпи мажлисларини очиб бериш ва ёпиш, ялпи мажлисларда муҳокамаларни бошқариш, мажлислар давомида тартибни сақлаш, хусусан, ташкилотга аъзо давлатларга сўз бериш, овоз беришга саволлар киритиш, шунингдек, улар бўйича ечимларни эълон қилиш кабилар киради.
Ўзбекистон билан бир қаторда БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига Индонезия, Уммон, Сингапур, Туркия, Хорватия каби давлатлар вакиллари ҳам сайланди.
БМТ Бош Ассамблеяси,  ташкилотга аъзо барча давлатлар вакиллари кўрсатилган маслаҳат органидир. У тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, қуролсизлантириш, ривожлантириш, қашшоқликка барҳам бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун масъулдир.
скачать dle 12.0

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!


Фикр қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив