» » Президент 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади

Президент 1 апрелдан бошлаб Тошкентдан пропискасиз уй олишга рухсат берувчи фармонни имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ‘Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилиъда амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Президент фармонида белгиланишича, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади.

Айни вақтда, Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар томонидан Тошкентда янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилинади.

Президент Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларга 1 апрелга қадар ушбу кўрсатмалар бажаралишини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берган.

Фармонда алоҳида таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар «кенг жамоатчилик истакларини ва халқаро эксперт жамоатчилиги тавсияларини инобатга олган ҳолда» амалга оширилмоқда; ушбу ўзгаришларни амалга ошириш ҳақидаги таклиф, қайд этилишича, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ томонидан берилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаган эди:
«Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд. Бунинг ечими — ички миграцияни эркинлаштиришдир. Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим».

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:52
Эл дарди билан яшаш ишсизлик ва камбағалликни қисқартиради
15:36
Вилоят ҳокими ўринбосари оилавий шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олди
15:14
Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?
15:13
Рухсатномасиз ҳайдовчиларга нисбатан рейд бошланди
15:11
Ҳабиб Нурмагомедов «Humo» клуби билан ҳамкорлик келишувини имзолади
15:10
Фарғонадаги бозорда бақир-чақир қилган аёл 5 суткага қамалди
15:07
Рухсатноманинг аслини олиш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига ўз машинасида боришлари мумкин
15:05
Tesla Model S отга қарши пойгада иштирок этди (видео)
15:03
Ўзбекистонда инфляция бир ойда 1,3 фоизга тезлашди
15:02
Кўршапалак ва коронавирус: биз билишимиз керак бўлган илмий ҳақиқатлар
11:42
Қўқонлик депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
10:30
Ўзбекистонга пул ўтказмалари динамикаси ва кузатилган тенденциялар
10:29
Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди
10:21
Махсус рухсатнома учун машина тоифаларини қандай фарқлаш мумкин?
09:52
Фарғонада коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда
09:51
Халқаро олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг янги саналарини эълон қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР