» » 2020 йилда қандай қонунлар ишлаб чиқилади?

2020 йилда қандай қонунлар ишлаб чиқилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 11 майидаги “2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 278-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.

Ҳужжат билан ишлаб чиқиладиган ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган дастур тасдиқланди. Масъул вазирлик ва идораларга лойиҳаларни тайёрлаш режа-графикларини тасдиқлаш топширилган.

2020 йил охиригача 24 та қонун лойиҳаси, хусусан, “Транспорт тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”, “Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида”, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”, “Расмий статистика тўғрисида”, “Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”, “Савдо тўғрисида”ги қонунлар, Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳалари тайёрланиши ва киритилиши режалаштирилмоқда.

Қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланиши, муҳокама қилиниши, экспертизадан ўтказилишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:27
Ўзбекистонда доллар ва евронинг расмий курси ошди
11:23
Жиззах: рақамли иқтисодиёт сари янги қадам
11:10
Электрон ҳисобварақ фактуралари: хавфсиз, тезкор, самарали
10:44
Давлат бюджетидан пул сарфламасдан қурилаётган бинолар
10:41
"JIZZAX ORGANIC" биринчи миллий чорвачилик кластери
09:56
Россияда коронавирусни даволаш учун самарали дори ишлаб чиқилди
09:36
Халқ таълими вазири мактаб битирувчиларига мурожаат қилди
09:35
“O‘zbekiston 24”ни танқид қилган журналистлар “Спорт” телеканалидан бўшатилди
09:21
Наҳотки, интернетдан бошқа барча ОАВ ўз фаолиятини якунласа?
09:14
Қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди
09:11
Дунёда илк бор 5G тармоғи ишга тушди
07:00
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
22:43
Ўйин: Хўжа Нуриддин хожи мадрасаси
16:20
Жиззах шаҳридаги 9 қаватли уйларни пазл кўринишини теринг
13:01
Жиззах вилояти, шаҳар ва туманлар интерактив харитаси
09:43
YouTube эндиликда ухлаш вақти бўлганини эслатиб туради
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР