Шавкат Мирзиёв Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди

Шавкат Мирзиёв Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди

Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг биринчи президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган.