Дарахт кўчатлари ортилган юк автомашинаси ағдарилиб кетди (видео)

Дарахт кўчатлари ортилган юк автомашинаси ағдарилиб кетди (видео)

«Қамчиқ» довонида дарахт кўчатлари билан ҳаракатланган юк автомашинаси йўл четига ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Ҳодиса — 12 март куни эрта тонгда «Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 279-километрида содир бўлган. Фарғона вилоятига дарахт кўчатларини ортиб ҳаракатланган «ISUZU» русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида йўл четига ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида юк автомашина ўнглашга ёрдам кўрсатилди.