Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Кўмакка шаймиз

Cана : 15-12-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 104

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз таъкидлаб ўтганидек: «Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашнинг энг самарали йўли бу – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда».

Дарҳақиқат тадбиркорлик фаолиятини қонуний ташкил этган, атрофидагиларга нафи тегаётган, иш ўрни яратаётган ишбилармонларни қўллаб қувватлаш, уларга ёрдам бериш юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асоси десак муболаға бўлмайди.

Шу маънода Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Натижада йил бошидан буён тўрт минг нафарга яқин якка тартибдаги тадбиркорлар янгидан фаолият бошлаган бўлса, биргина декабрь ойининг дастлабки ярмида 126 нафар янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти рўйхатга олинган.

Шунингдек, 3000 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари ҳозирда фаолиятини қайтадан тиклаган бўлиб, буларнинг барчаси солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тизимли равишда олиб борилаётган прафилактик тадбирлар, учрашувлар ва тарғибот ишларининг самарасидир.

Мана шундай тарғибот учрашувларидан бири яқинда Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг катта мажлислар залида ташкил этилди. Фаол савол-жавоблар тарзида бўлиб ўтган учрашувда 150 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари вакилларига фаолияти давомида ўйлантираётган, қийнаётган масалалар юзасидан соҳа мутахассислари томонидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо фаолиятини яқинда бошладим, - дейди якка тартибдаги тадбиркор Умида Алимова. – Ўтказилган семинарда соҳа вакилларидан тадбиркорлик фаолиятига оид кўплаб маълумотларга эга бўлдим.

Учрашувда сўз олган бошқарманинг Ички аудит бўлими бошлиғи Бозорбой Джураев йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонида белгиланган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида ҳамда солиқ хизмати органи ходимлари инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли бизнес ҳамкори сифатида тадбиркорларни қўллаб қўвватлашга, уларга ёрдам беришга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Илғор Халилов,

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

катта инспектори

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!