Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]

Муддат оз қолмоқда

Cана : 15-12-2018   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 278

 

Сирдарё вилоятида бугунги кунга қадар 461 нафар фуқаролар ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини тиклаганлиги ҳисобига уларнинг икки миллиард тўққиз юз миллион сўмдан зиёд қарздорликларидан воз кечилди.

Бунга эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилинганлиги асос бўлмоқда.

Фармонга биноан2019 йил 1 январга қадар тадбиркорлик фаолиятини тиклаган ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганда ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун қатъий белгиланган солиқ суммасининг бир йиллик тўлов миқдорига тенг ҳисобдаги қарздорлик, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарздорликлар ҳисобдан чиқарилмоқда.

- Молиявий жарима сабабли фаолиятимни тиклай олмаётган эдим, - дейди сайхунободлик якка тартибдаги тадбиркор Хушмуродов Бутунбой. – Фармон ҳақида эшитиб, тадбиркорлик фаолиятимни миллий ширинликлар йўналишида ноябрь ойида тикладим. Эндиликда солиқдан 3 миллиондан зиёд қарздорлигим бутунлай кечилди.

Шунингдек, Фармонда 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар, 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган шу жумладан, фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам фаолиятларини тиклаб олишлари учун жуда оз фурсат қолмоқда.

Фаолиятини тиклаган ҳамда ташкил этган тадбиркорлик субъектлари ҳам қарздан қутулмоқдалар ҳам ўзларининг бизнесини ривожлантирмоқдалар.

Илғор Халилов,

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

катта инспектори.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!